“Аёл ва шодлик” ННТ грант маблағидан молиялаштирилган “Соғлом турмуш ва фаровон ҳаёт” номли лойиҳани муваффақиятли давом эттирмоқда.

Лойиҳа доирасида Ангор туманидаги 66 нафар кам таъминланган хотин-қизлар учун “Уй ҳамширалиги, оилада биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш” қисқа муддатли ўқув курслари ташкиллаштириш режа қилинган.

Ҳозирда тумандаги “Кайран” маҳалласида 27 нафар хотин- қизлар мазкур курсда ўқиб, ўз билимларини оширишмоқда. Дарслар тренер ҳамширалар томонидан амалиёт билан боғлаган ҳолда олиб борилмоқда.

Лойиҳа доирасида шунингдек, тумандаги 9 та мактабда “Соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш” мавзуида давра суҳбатлари бўлиб ўтди.

Келгусида аёллар ва ёшлар учун бепул тиббий кўриклар ўтказилади.