Наманган вилоятидаги “Ижтимоий ҳимоя” жамияти томонидан Косонсой туманидаги “Истиқлол” МФЙнинг бир неча йиллик муаммоси ҳал этилмоқда.

Гап шундаки, маҳаллада ичимлик суви мавжуд эмас. 2-3 км.дан сув ташишдан чарчаган фуқароларнинг масаласи Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Барчамиз инсон кадри ва ижтимоий турмуш тарзи учун масьулдирмиз!” номли грант лойиҳаси доирасида ечилмоқда.

Босқичма-босқич амалга оширилаётган ишларда маҳаллий ҳокимликлар ва ҳомийлар ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.

ЎзННТМА Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси