“Аёллар маркази” ННТнинг Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассосацияси ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Хотин-қизларни  қўллаб-қувватлаш – тинч ва фаровон турмуш гарови” номли грант лойиҳаси доирасида 25 нафар хотин-қизлар касбга ўқитилмоқда.

Ушбу ўқув маркази Жиззах шаҳар “Зилол” МФЙда жойлашган бўлиб, унда  асосан “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилган опа-сингилларимиз қамраб олинган.

Грант маблағи ҳисобидан курсни ташкил этиш учун барча зарурий шарт-шароитлар яратиб берилди. Бирламчи  хом ашёлар билан таъминланди.

Шу билан бирга, “Ишга марҳамат” мономаркази билан имзоланган меморандумдан келиб чиқиб, мономарказнинг чеварчилик курсини битирган қизлар “Аёллар маркази” томонидан ташкил этилган ўқув курсида амалиёт ўтаб, грант лойиҳаси доирасида ўқитилаётган қизлар билан ўз билимларини бўлишмоқда.

Лойиҳа ташаббускорларининг қайд этишича, лойиҳа якунига қадар мазкур курсларда касб ўрганган  25 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминланади.