Фарғона шаҳридаги “Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси”да “Фаол фуқаролар хафталиги” фестивали доирасида “Инклюзив таълим: Фарғона вилоятидаги ютуқлар” мавзусида жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди.

Унда ЎзННТМАга аъзо “Эзгу ният” имконияти чекланган болаларни қўллаб-қувватлаш маркази ва Фарғона вилояти “Саломатлик Плюс Экология” ННТларининг имконияти чекланган, ногиронлиги бор шахслар билан олиб бораётган ишлари, уларга кўрсатилаётган ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдамлар тўғрисида маърузалари тингланди.

Хусусан, «Саломатлик Плюс Экология» ННТ томонидан «Имконияти чекланган шахслар инклюзиясига кўмаклашиш» лойиҳаси доирасида Қўқон  шаҳар маҳалла жамғармаси билан ҳамкорликда шаҳарда истиқомат қилувчи, уй таълимида бўлган имконияти чекланган шахслар рўйхат шакллантирилиб, 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган 20 нафар имконияти чекланган ёшлардан иборат  «Келажакка ишонч» деб номланган клуб ташкил этилди.

Ташкилот психолглари томонидан ҳафтада икки маротаба клуб иштирокчилари учун тренинглар олиб боришди ва уларнинг қизиқишлари, истаклари ўрганилди.

Лойиҳа натижаси сафтида айтиш мумкинки, компьютер саводхонлигига қизиққанлар учун махсус курслар ташкил этилди. 5 нафар иштирокчи спорт билан мунтазам шуғулланмоқда, Ўзбекистон параолимпия чемпионатида қатнашиб, кумуш ва бронза медалини қўлга киритишди. Яна бир иштирокчи аудиторлик курсини ўқиб тамомлаб, бугунги кунда бухгалтер сифатида хусусий корхонада фаолият олиб бормоқда. Бошқа бир иштирокчи эса, архитекторлар кўмагида график –дизайн йўналишини ўрганмоқда.   

Мазкур амалий ишларда давлат ташкилотларининг ҳам ҳиссаси бор албатта. Лойиҳанинг кейинги босқичида ушбу иштирокчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш, жамоат жойларида эркин ҳаракатланишлари учун зарурий шарт-шароитларни яратиш масалси кўрилади.

Тадбирда ушбу йўналишда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, соҳадаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, бунда ННТлар фаолллигини ошириш масалалари юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

ЎзННТМА Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси.