Бугун “Mehr ko’zda” марказининг “Тошкент шаҳрида инновациялар асосида нутқ ва эшитиш қобилияти чекланган шахсларга юридик хаизмат кўрсатиш” ижтимоий лойиҳаси доирасида “Давлат хизматлари Агентлиги” марказида сурдо таржима хизматини ташкил этиш” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.
Тошкент шаҳрнинг 12 та туманидаги “Давлат хизматлари маркази”да сурдотаржима хизматини ташкил этиш, ҳокимликлар, маҳаллалар ва бошқа давлат органлари билан ижтимоий ҳамкорликни кенгайтириш, қолаверса, имконияти чекланган шахслар учун беғараз ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш хазматининг мавжудлиги тўғрисида кенг оммани хабардор этиш, тадбирнинг асосий мақсади этиб белгиланди.
Тадбирда иштирок этган ҳуқуқшунослар, “Давлат хизматлари Агентлиги” масъуллари ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вакиллари мамлакатимизда имконияти чекланган шахсларнинг ҳуқуқий кафолатларини такомиллаштириш, бандигини таъминлаш, эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган фуқароларнинг эҳтиёжларини ўрганиш масалалари юзасидан бўлиб ўтган муҳокамаларда ўз йўналиш ва фаолиятларидан келиб чиқиб, қонунчиликка ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш, янги хизмат турларини ташкил этиш бўйича таклифларини билдиришди.
Қайд этилдики, ижтимоий шерикчилик асосида ҳамкор ташкилотлар билан мазкур йўналишда олиб борилаётган ишларнинг тизимлилигини таъминлаш орқали, келгусида “Давлат хизматлари Агентлиги” марказларида сурдотаржима хизматини ташкил этишга, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларида имконияти чекланган фуқароларга бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилашга ҳамда лойиҳа доирасида тайёрланган 60 нафар сурдотаржимонларни давлат ташкилотларига ишга жойлаштиришга эришилади.