Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа буюртманомалари қабул қилинади:
– ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга, банд бўлмаган ишсиз ёшларни фойдали меҳнат фаолиятига ўргатиш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;
– ёшларнинг интеллектуал салоҳиятларини юксалтириш, уларнинг инновацион фикрлашини, кашфиётчилик, рационализаторлик ғоялар ва нау-хауларни ишлаб чиқишга йўналтириш;
– ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялашга кўмаклашиш, она Ватанга муҳаббат, бузғунчи ғояларга қарши иммунитетларни янада кучайтириш;
– ёшларни юртга садоқат, маданий меросга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга, уларни оммавий маданиятнинг салбий иллатлари таъсиридан ҳимоя қилишга кўмаклашиш;
– ёшларнинг кенг кўламли ижтимоий муаммоларини ҳал қилишга, уларнинг ташаббуслари ва замонавий ғояларини илгари суришга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш;
– ёшлар орасида китоб ўқиш маданиятини шакллантириш ва китобхонликни аҳолининг кенг қатламлари ўртасида тарғиб қилиш;
– ўсмирлар, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга, "Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида кенг тарғибот ишларини амалга оширишда замонавий инновацион ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш;
– яқин қариндошлар ва ёшлар ўртасида эрта никоҳни, оилада ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи, низоли вазиятларни олдини олишга, соғлом маънавий муҳитни таъминлашга кўмаклашиш;
– ўсиб келаётган ёш авлодда ота-онани, кексаларни ҳурмат қилиш, эъзозлаш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш туйғусини шакллантириш;
– ёшларни, айниқса ёш қизларни, ёш оилаларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликни ташкил этишига кўмаклашиш;
– уюшмаган ҳамда ноқонуний меҳнат мигрантлиги натижасида хорижий давлатлардан депортация қилинган ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни мамлакатдаги бунёдкорлик ишларига кенг жалб қилиш.
Давлат гранти танловида иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати.
- www.fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза.
- Давлат рўйхатидан ўтказилган Устав (Низоми) ҳамда гувоҳноманинг муҳр билан тасдиқланган нусхаси.
- Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.
- Манфаатдор давлат ва йирик жамоат ташкилотлари билан тузилган ижтимоий шериклик қўшма режалари илова қилиниши мумкин.
Битта лойиҳа учун давлат гранти миқдори – 30 миллион сўмгача.
Аризалар 2019 йил 29 майдан 4 июлгача қабул қилинади.
Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига "Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100163, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уй.
Ҳужжатлар намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.