Тошкент шаҳрида “Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларининг ижроси: муаммо ва тажриба” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари қаторида Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ходимлари ҳам иштирок этишди.
Қайд этилдики, ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссияси ва жамоат фонди томонидан келгуси режаларни амалга оширишда, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ННТ фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор янги ташаббуслар ва тадбирлар амалга оширилади.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди давлат грантининг учинчи, тўртинчи ва бешинчи танлови ғолибларини ҳамда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди томонидан эълон қилинган грантларни қўлга киритган ННТларни тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.