Қуйидаги йўналишларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қабул қилинади:
- Мамлакатимизда атроф-муҳит муҳофазаси ва аҳоли саломатлиги муҳофазаси соҳасида амалга оширилаётган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ҳақида аҳоли хабардорлигини, жойлардаги долзарб экологик муаммоларни ҳал этишда улар фаоллигини юксалтириш;
- Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти, унинг энг муҳим нормалари, жамоат экологик назоратини амалга ошириш, экологик назорат жамоат инспекторларининг фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш;
- Экологик таълимни ривожлантириш, экологик билимларни тарғиб қилиш, аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, экологик муаммоларни ҳал этишга жамиятнинг турли қатламларини кенг жалб қилиш;
- Атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилишини кенг ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш ва жамоат экологик назоратини амалга ошириш орқали олдини олиш;
- Атроф-муҳит муҳофазасини кучайтириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва жамиятда соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, соғлом авлодни тарбиялаш учун зарур шароитларни шакллантириш;
- Аҳолининг ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, маҳаллалар ҳудудида санитария-экологик ҳолатни яхшилаш борасидаги аҳоли фаоллигини ошириш, шу жумладан ҳашарлар, турли тадбирлар ва акциялар ўтказиш;
- Корхоналар, тиббиёт ва таълим муассасаларида муқобил энергия манбалари, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича экологик тоза ва ресурс тежайдиган технологиялар жорий этилиши ҳамда ишлаб чиқаришда технологик жараёнлар такомиллаштирилишини тарғиб қилиш;
- Атроф муҳитни муҳофаза қилишни кучайтириш учун зарур шароитларни шакллантириш, аҳоли саломатлигига, ёшларнинг тарбиясига унинг салбий таъсирини бартараф этиш, жамиятда соғлом авлодни тарбиялашни ва соғлом турмуш тарзини оммалаштириш;
- Орол ҳалокатининг атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига салбий таъсирини юмшатиш, Оролбўйи ҳудуднинг, мамлакатнинг бошқа экологик ноқулай ҳудудларида экологик вазиятни тиклаш ва соғломлаштириш;
- Ўзбекистонда экологик туризмни, экосайёҳлик фаолиятининг ахборот ва инфратузилмавий таъминотини ривожлантириш, экосайёҳлик йўналишларини ташкил этиш, республика аҳолиси орасида экотуризмни оммалаштириш;
- Экологик журналистикани ривожлантириш, табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва оқилона фойдаланиш масалалари бўйича мақолалар сифатини ошириш, Интернет тармоғида Ўзбекистон табиатининг бетакрор гўзаллиги ва хилма-хиллиги, ноёб ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига бағишланган ўзбек, рус ва инглиз тилидаги махсус манбаларни яратиш;
- Ноёб ҳайвон ва ўсимлик турларини кўпайтириш ва муҳофаза қилишнинг замонавий технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
- Ўсиб келаётган ёш авлоднинг энергияни иқтисод қилиш ва ресурс тежайдиган технологияларнинг муҳимлиги масалаларига бўлган дунёқариши ва муносабатини тубдан ўзгартириш мақсадида тарбиявий-маърифий ишларни кенгайтириш.
Давлат гранти ажратилиши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:
- ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
- fundngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
- Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.
- Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг илтимосномалари, тавсия хатлари илова қилиниши мумкин.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 25 млн.сўмгача.
Ҳужжатлар 2016 йил 25 июндан 25 июлгача қабул қилинади.
Ҳужжатлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди» номига «Ўзбекистон почтаси» орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-64.