“Юксак салоҳият” жамоат бирлашмаси ташаббуси билан "Эрта ва яқин қариндошлар орасида никоҳнинг олдини олишда жамоат бирлашмаларининг роли" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда соҳага алоқадор Тошкент шаҳар жамоат бирлашмалари вактллари иштирок этиб, кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтдилар.
Таъкидландики, аёллар репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш ва соғлом оилани шакллантириш, ўсмир қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, туғма наслий касалликлар, никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти борасида аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб боришда ННТларнинг ролини ошириш муҳим аҳамиятга эга.
Айниқса, қиз болаларни ҳар жиҳатдан етук, соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш мақсадида болалар ва ўсмирлар спортини ривожлантириш борасида ННТлар томонидан амалга ошириладиган ижтимоий лойиҳалар сонини кўпайтириш, грант маблағларини йўналтириш учун имкониятлар етарли.
Шундан келиб чиқиб, тадбирда жойларда соғлиқни сақлаш ташкилотлари билан ҳамкорликда аҳоли саломатлиги асрашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш, тарғибот ишларини кучайтиш, ННТларнинг эрта ва яқин қариндошлар орасидаги никоҳнинг олдини олиш борасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қарор қабул қилинди.
ЎзННТМА Тошкент шаҳар бўлими