Жорий йилнинг 3 май кунлари Тошкент шаҳрида “Wyndham” (Dedeman) меҳмонхонасида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг III Республика ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилади.

Асосий мақсад – Ассоциациянинг 2011-2017 йиллардаги фаолиятининг таҳлили, Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда ННТларнинг фаол иштирокини, роли ва аҳамиятини, ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назорати самарадорлигини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш.

III Республика ҳисобот-сайлов конференциясида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сайланган делегатлар, Таъсисчилар ва уларнинг вакиллари, Ассоциация марказий аппарати ходимлари ва ҳудудий бўлинмалари координаторлари, 20 нафар кузатувчи сифатида таклиф этилган бошқа ННТлари ҳамда ОАВлари иштирок этиши режалаштирилмоқда.

 

ЎзННТМА
ахборот хизмати