Бугун Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Тошкент шаҳар бўлими ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди ва Ассоциацияга аъзолик гувоҳномаси топширилди.
- Имзоланган меморандум доирасида бугунги пандемия шароитида ўта долзарб бўлган бир қатор масалалар юзасидан келишувларга эришдик. Хусусан, аҳолини соғлом турмуш тарзига жалб қилиш, уларнинг тиббий маданиятини юксалтириш, тиббий кўриклардан ўтказиш ва саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган туркум тадбирларни олиб бориш, қолаверса, мазкур нодавлат нотижорат ташкилотининг бошқа ҳудудий бўлинмалари билан ҳам яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиб, ЎзННТМА аъзолигига жалб қилиш борасида ҳам режалар тузиб олдик, - дейди ЎзННТМА аҳборот таҳлилий таъминот бўлими бошлиғи Рустам Саидов.