— Аввало, самимий қабул учун Президент Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлик билдираман. Ўзбекистон Президенти билан мамлакатда турли миллат ва элат вакиллари, турли динга эътиқод қилувчилар ҳуқуқ ва эркинликларини янада мустаҳкамлаш, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш каби кўплаб масалаларни муҳокама қилдик.