Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим.

1. Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ёки Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси номига эркин шаклдаги хат.

2. Ташкилот адлия идораларида рўйхатга олинганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси.

3. Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясига аъзолигини тасдиқловчи маълумотнома (ЎзННТМАга аъзо бўлган бўлса).

4. Ташкилотнинг ижтимоий аҳамиятга молик масалаларга оид амалий тажрибаси (Амалга оширилган лойиҳа ва амалга оширилган ишларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон шаклдаги ҳисоботи).

5. Амалга оширилган лойиҳанинг ОАВда ёритилиши (Туман, вилоят, республика ва чет эл медиа воситаларида эълон қилинган мақолалар, телекўрсатувлар, веб-материаллар рўйхати ва нусхаси).

Тақдирлаш шакли:

биринчи ўринга – компьютер комплекти;

иккинчи ўринга – телевизор;

учинчи ўринга – фотоаппарат.

Шунингдек, турли йўналишлар бўйича рағбатлантирувчи дипломлар, сертификатлар ва қимматбаҳо мукофотлар топширилади.

Танловга ҳужжатлар 2016 йилнинг 23 декабрига қадар қабул қилинади.

Танловга тақдим этиладиган ҳужжатлар конвертда (А4 форматда) ёки электрон почта орқали қабул қилинади, ҳужжатлар Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига, қуйидаги манзилга жўнатилиши лозим: Тошкент шаҳри, 100047, Амир Темур шоҳ кўчаси, 14-уй ёки uznntfond@umail.uz, uz.nntma@umail.uz upzero1992@yandex.ru электрон почтасига. Ҳужжатларни қабул қилишда муддатлар почта штемпелидаги жўнатиш санаси ёки электрон почтага келган санаси инобатга олинади. Тўғридан-тўғри топшириладиган ҳужжатлар Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди офисида шанба ва якшанбадан ташқари ҳар куни соат 9.00 дан 17.00 гача қабул қилинади.

Барча ҳужжатлар Times New Roman шрифтида, 14 кеглда расмийлаштирилиши лозим.

Танловда иштирок этиш учун қўшимча маълумотларни www.nntfond.uz ва www.ngo.uz сайти ёки +99871 233-52-41; 233-35-26; 233-24-92 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.