ЎзННТМА ва Қозоғистондаги Халқаро нодавлат ҳуқуқлар маркази (Олма-ота) ўртасида консультатив учрашув бўлиб ўтди.

 

ЎзННТМА Кенгаши раиси Н.Алимов меҳмонларни қутлаган ҳолда учрашувни нақадар муҳимлиги ҳақида айтиб ўтди. Шундан сўнг, Ф.Мухамеджанова меҳмонларга ЎзННТМА фаолияти, мақсад ва вазифалари ҳақида бафурча сўзлаб берди.

Г.Кужукеева ўзининг ташкилоти ҳақида ҳам маълумотлар бериб, алоқани янада мустаҳкамлаш, биргаликда ЎзННТМА ходимлари ва ННТ раҳбарларининг малакасини ошириш кераклиги бўйича таклиф билдирди.

Учрашув сўнгида Н.Алимов меҳмон Г.Кужукеевага эсдалик учун “Ўзбекситон тарихий миниатюралари” китобини совға қилди ва томонлар суратга тушдилар.

ЎзННТМА матбуот хизмати