“ЎзННТМА томонидан ННТ фаолларининг имкониятлари ва салоҳиятини ошириш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди

 

Фармонда белгиланган вазифаларни амалга ошириш, давлат орган ва ННТлар ўртасидаги ижтимоий шерикликнинг самарадорлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 27 июнь куни ЎзННТМА Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси биносида ЎзННТМА ходимлари томонидан Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танловларини ННТларга етказиш уларга грант танловларида иштирок этиш учун лойиҳалар ёзиш, грант маблағларини сарфлаш қоидалари, ҳисобот ёзиш ва бошқа тартиб-тамойиллар бўйича махорат дарси ўтилди. ЎзННТМА томонидан семинар-тренингга асосан янги тузилган ва грант танловларида иштирок этмаган ННТлар жалб қилинди. Семинар-тренингдан асосий кўзланган мақсад: ННТларни грант танловларида иштирок этишга жалб қилиш, грант танловларида ғолиб бўлиш орқали ижтимоий буюртма асосида мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини ошириш, фуқаролар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни шакллантириш, атроф муҳит мухофазаси, аҳоли бандлиги ва ижтимоий муҳофазасини ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларга жалб қилишдан иборат.

Мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини ошириш, фуқаролар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни шакллантириш, атроф муҳит муҳофазаси, аҳоли бандлиги ва ижтимоий муҳофазасини ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Фуқаролар саломатлигини ҳимоя қилиш тўғрисида” “Таълим тўғрисида”, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”, “Маданий меросдан фойдаланиш ва асраш тўғрисида”, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилиниши фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишга ва қўллаб-қувватлашга имкон яратмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ННТ энг аввало таълим, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, бандликни таъминлаш ва аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш бўйича мавжуд муаммолар ечимига қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқади, уларни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига етказади, шунингдек, аҳоли ва давлат ташкилотлари ўртасида мазкур масалалар ечимига қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда алоқа вазифасини ўтайди.

 

“Маънан етук ва юксак маърифатли ёш авлодни тарбиялашда ижтимоий шерикликни кучайтириш” лойиҳаси мақсади қуйидагича:

- ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга, банд бўлмаган ишсиз ёшларни фойдали меҳнат фаолиятига ўргатиш ва бандлиги таъминлашга кўмаклашиш;

- ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялашга кўмаклашиш, она Ватанга муҳаббат, бузғунчи ғояларга қарши иммунитетларни янада кучайтириш ;

- ёшларни юртга садоқат, маданий меросга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга, уларни оммавий маданиятнинг салбий иллатлари таъсиридан ҳимоя қилишга кўмаклашиш;

- ёшларнинг кенг кўламли ижтимоий муаммоларини ҳал қилишга, уларнинг ташаббуслари ва замонавий ғояларини илгари суришга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш;

- ёшлар орасида китоб ўқиш маданиятини шакллантириш ва аҳоли кенг қатламлари ўртасида тарғиб этиш;

- ўсмирлар, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга, “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида кенг тарғибот ишларини амалга оширишда замонавий инновацион ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш;

- яқин қариндошлар ва ёшлар ўртасида эрта никоҳни, оилада ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи, низоли вазиятларни олдини олишга, соғлом маънавий муҳитни таъминлашга кўмаклашиш;

 

“Соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш” лойиҳаси мақсади қуйидагича:

- оила қуриш ёшидаги йигит ва қизларнинг маънавий-рухий жиҳатдан тайёрлашга, оиланинг муқаддаслиги ва жамиятнинг асосий бўғини эканлигини уларнинг онгига сингдиришга кўмаклашиш;

- оилада ва маҳаллада соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбиясини юксалтиришга шарт-шароитлар яратиш, эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини тарғиб этиш;

- хотин-қизларнинг хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, оилаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлашга, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;

- низоли вазиятлар, оилавий-маиший зўрлик ишлатиш ҳолатларини ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни эрта бартараф этишда давлат органлари билан ўзоро ҳамкорликни шакллантириш;

- соғлом фарзандларни дунёга келишининг муҳим омили сифатида аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга, болаларнинг туғма кассалликлар ва нуқсонлар билан дунёга келишининг олдини олиш ва профилактикасига бағишланган материаллар тайёрлаш, аҳоли ўртасида тарғиб этиш;

- маҳаллаларда спорт тўгаракларини ташкил этиш, болалар, ёшлар, хотин-қизларни оммавий спорт турлари билан шуғулланишга жалб қилиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи анъаналарини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

- аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини юксалтириш, тўғри овқатланиш маданиятини оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;

- давлат органлари билан ҳамкорликда фуқаролар йиғинларида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга оид дастурларни амалга ошириш;

Маҳорат дарси иштирокчилари гуруҳларга бўлинган ҳолда давлат ҳокимияти органларининг ННТ билан ижтимоий ҳамкорлигини такомиллаштириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишди.

Турли соҳалардаги мутахассисларнинг маърузалари, аудитория билан диалог, иштирокчиларнинг грант лойиҳаларни ёзиш, давлат ташкилотлари ва ННТ ўртасида ижтимоий шерикликнинг механизмларини ўрганиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлиши тадбирнинг асосий мақсади бўлди.

 ЎзННТМА матбуот хизмати