Жойлардан ННТлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар олинмоқда

Бугун Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасида “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қонун, қарор ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш юзасидан таклифлар киритиш тартиби” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Онлайн ва офлайн шаклда ташкил этилган тадбирда вилоятдаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари ҳамда ЎзННТМА Кенгаши масъул ходимлари иштирок этишди.

Семинарда ЎзННТМА Кенгаши вакиллари “Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ҳамда ННТлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш тўғрисида батафсил маълумот бердилар.

Шунингдек, тадбир давомида ҳудудий ННТ вакиллари нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, шу жумладан ўз ташаббуси билан ташкил этилган жамоат ташкилотлари раҳбарлари учун ҳам малака ошириш курсларини ташкил этиш, ННТ ва давлат органлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича қонунчиликка алоҳида нормалар кириш каби бир қатор таклифларини билдирдилар.

Тадбир айтилган таклифлар умумлаштирилиб, ЎзННТМА Кенгашига тақдим этилади.