Жиззахда “Зўравонликсиз 16 кун” Халқаро акцияси доирасида тадбирлар бошланди

Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика марказининг Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси 25 ноябрь – Аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш Халқаро кунидан бошлаб 10 декабрь – Халқаро Инсон ҳуқуқлари кунигача бўлган даврни қамраб олувчи 16 кунлик бутун дунё бўйлаб аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш тадбирларига 25 ноябрь куни Жиззах вилояти ва туманларида кенг қамровли тадбирлар ўтказишга старт олди. Биринчи тадбир марказ мажлислар залида давлат ва нодавлат ташкилолари учун ўтказилди.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Вилоят ОИТС маркази, ИИБ, вилоят Адлия бошқармаси, ЎзННТМАнинг Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси, “Истиқлол авлоди”Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот марказининг Жиззах вилояти бўлимибилан ҳамкорликда“Зўравонликсиз 16 кун” Халқаро акциясига бағишланган тадбирлардавомида таълим, соғлиқни сақлаш, маҳалла ва муассасаларда  оиладаги зўравонликни олдини олиш бўйича тренинг ва информацион учрашувлар ўтказиш, слайд-шоу ва инценировка кўринишидаги тақдимотлар орқали ўзаро ҳурмат, меҳр-муҳаббат асосида қурилган оила инсон учун чинакам бойлик эканлиги,унинг ўз урф-одатлари, анъаналари ва удумлари узоқ йиллар давомида шаклланиб, сақланиб келаётгани, мустаҳкам оила инсоннинг ўсиши, интилиши, ривожланиши ва янги марраларни забт этиши асоси эканлиги тўғрисида маълумотлар берилади.

“Зўравонликсиз 16 кун”(25 ноябрдан 10 декабргача) акцияси Халқаро кампания бўлиб, 1991 йили Аёллар Глобал Лидерлиги институти томонидан таклиф этилган ва ҳар йили дунёнинг 158дан зиёд мамлакатларида ўтказилиб келинади.

Дунёдаги барча фаол аёллар 1991йилдан бошлаб 25 ноябрни зўравонликка қарши кураш куни сифатида нишонлайдилар. 1999 йил17 декабрдан БМТ Бош Ассамблеяси 25 ноябрни Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш куни деб эълон қилди (International Day for the Elimination of Violence against Women) (Резолюция 54/134). БМТ халқаро ташкилотлар раҳбарларига,нодавлат ташкилотларга жамоатчилик диққатинимуаммога қаратиш мақсадида, шу кунга атаб тадбирлар ўтказишни таклиф қилди. БМТ бош котиби йўлланмасида қуйидагилар битилган: “Аёлларга нисбатан зўравонлик, уларга айтиб бўлмас даражада қайғу, оиласига ғам-ташвиш келтирадики, бунинг оқибатида ҳамма бирдек қийналади, хоҳ у ёш бўлсин, хоҳ қари. У аёлларга ўзларининг потенциал имкониятларини намойиш этишга, иқтисодий ўсиш ва ривожланишига тўсқинлик қилади”.

Ҳар йили 10 декабрь кунини барча прогрессив инсоният “Инсон ҳуқуқлари куни”ни нишонлайдилар.1948 йил айни шу куни БМТга аъзо давлатлар инсон ҳуқуқлариумумжаҳон декларациясини, ҳаёт эркинлиги ва хавфсизлигини тан олишди.

“16 кун зўравонликка қарши кураш” акциясида қуйидаги ёрқин саналар киритилган:

1-декабрниБутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Бирлашган миллатлар ташкилоти қарорига кўра 1988йилдан буён Бутун жаҳон ОИТСга қарши курашиш куни сифатида нишонламоқда.

3-декабрниБирлашган миллатлар ташкилоти ўзининг резолюциясида Халқаро ногиронлар кунидеб эълон қилди, шу мақсаддаки ногиронларга эътиборни ошириш, уларни тегишли саволлар бўйича қўллаб-қувватлаш учун.

Мазкур акцияда вилоятнинг барча давлат, жамоат ташкилотлари, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари кенг иштирок этади. Асосий урғу оилани мустаҳкамлашга қаратилган. Ўзаро севги, ҳурмат,бир-бирини тушуниш асосида қурилган оила бу – одамзотнинг ҳақиқий бойлигидир, бу ўзининг кичик дунёсида ўз урф-одатларини, анъаналарини яратади ва улар кўп йиллар давомида сақланиб қолади. Мустаҳкам оила одамзотга олға интилишига, ўсишига, янги-янгимарраларни забт этишига куч, мадад беради. Оила шундай қўрғонки унда ҳамма оғир вақтдабир-бирига ёрдам беради, хурсандчилик вақтида бирга қувонади. Оиладаги зўравонлик жамиятимизда маданий ва психологик қўрқув атмосферасини яратади.

Бизлар ер юзида тинчлик учун – тинчлик эса оиладан бошланади.

Бизлар оиладаги зўравонликка қаршимиз, биз дунёдаги зўравонликка, одам савдосига, терроризмга ва урушга қаршимиз!