Жиззахда "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтди

Аввал хабар қилагнимиздек, жорий йилнинг 8 февраль куни Жиззах вилояти "Истиқлол авлоди" ННТ мажлислар залида ЎзННТМА Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси хамда Жиззах шаҳар "Мадад" ННТ билан ҳамкорликда "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди.

Унда вилоятда фаолият юритаётган 20 дан ортиқ ННТ вакиллари тўғридан тўғри иштирок этишди. Бундан ташқари, онлайн шаклда 50 га яқин ННТлар ўзларини қизиқтирган саволлари билан соҳа вакилларига мурожаат қилишди.

"Очиқ эшиклар кунида" ННТлар вакиллари томонидан турли йўналишларда 10 дан ортиқ муаммоли вазиятлар ва 50 га яқин саволлар кўтарилди. Малакали юристлар ва ЎзННТМА ҳудудий бўлинмаси томонидан уларга ечим топиш мақсадида тегишли йўл-йўриқлар ва консультатив хизматлар кўрсатилди.

Давлат органлари билан аълоқадор масалалар юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилиниб, ҳамкорликда уларни ҳал этишга келишиб олинди.

ЎзННТМА Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси