Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунида фукароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда рўйҳатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари жамоатчилик назорати субъектлари этиб белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, жойларда ННТлар вакиллари томонидан жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилмоқда. “Юксалиш” УМҲ ва ЎзННТМА Сирдарё вилоят ҳудудий бўлинмалари ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” МЧЖ Сирдарё вилояти филиали ҳамкорликда Гулистон шаҳри “Мевазор” ва “Бахт” маҳаллаларида аҳолига табиий газни узлуксиз етказиб бериш учун жойлардаги таъмирлаш ишларини ўрганиш мақсадида жамоатчилик мониторинги ўтказилди.
Мониторинг жараёнида аҳолига “зангори олов”ни етказиб беришда айрим камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. Хусусан, Сирдарё вилоятида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 16-банди “Аҳолига нефт-газ маҳсулотларининг узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш” вазифаси белгиланган. Аммо янги маҳаллалардаги аҳолига газ маҳсулотлари вақтида етказиб берилмаган. Мазкур муаммони бартараф этиш мақсадида тегишли ташкилотларга таклифлар тайёрлаб киритилди.
Жамоатчилик тадбирларини амалга оширган ННТлар ушбу масалани куз-қиш мавзумига қадар бартараф этилганлиги юзасидан яна қайта ўрганишлар олиб боришга келишиб олди.