Жамоатчилик назорати субъекти сифатида ННТларга махсус саккизта массалалар

 

к

Биринчидан, жамиятда юз бераётган туб ислоҳотлар шароитида коррупцияни олдини олишнинг ҳуқуқий-ижтимоий ва сиёсий моҳиятини тушунтиришга қаратилган ташвиқот ишларини ҳамда ижтимоий шерикчилик, жамоатчилик назорати, давлат органлари ҳузурида ташкил этилган жамоатчилик назоратини амалга оширувчи кенгашлар билан ўзаро ҳамкорликка доир масалалар бўйича тадбирлар ташкил этиш ҳамда ижтимоий шериклик буюртмалари бўйича асослантирилган таклифлар тайёрлаш  муҳим аҳамият касб этади.

Иккинчидан, фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган коррупцияга оид қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича ташкил этилган илмий ва амалий семинарлар материалларида асослантирилган таклифларни умумлаштирилган ҳолда тегишли давлат органларига юбориш  мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Учинчидан, коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда фуқаролик жамияти институтларини давлат ва жамият ривожлантириш бўйича жамиятда фаол фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотлар тажрибасини умумлаштириш асосида улар фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишни ташкил этиш ННТ фаолиятини амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқ ривожланишига хизмат қилади.

Тўртинчидан, коррупцияни олдини олишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва қонун ҳужжатлари лойиҳалари бўйича  фуқаролик жамияти институтлари нодавлат нотижорат ташкилотларининг асослантирилган фикр ва мулоҳазаларини инобатга олиш ҳуқуқий – ҳужжатларни сифатли тайёрланишига хизмат қилади.

Бешинчидан, коррупцияга қарши курашиш  бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлашга қаратилган дастурлар ижросини таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотларини фаол иштирок этишини ижтимоий шерикчилик асосида амалга ошириш  фуқаролик жамиятини янада тараққий эттиришга хизмат қилади.

Олтинчидан, коррупцияга қарши курашиш масаласи мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан давлатни халққа ва жамиятга хизмат қилувчи институтга айлантиришнинг олтин қоидаси яратилган-лиги асосида амалга оширилаётган ислоҳотларни ижтимоий-иқтисодий ва маърифий ҳаётга тадбиқ қилиш масалаларини ҳал этишда фуқаро – жамият – давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар тизимли равишда ривожлантиришга қаратилган дастурларни ҳуқуқий асослари ва ечимларини жамиятни ривожлантириш қонуниятларига мувофиқ такомиллаштирилган ҳолда ишлаб чиқиш заруриятининг мавжудлиги, бу соҳада илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш давлат ва жамият олдида турган устувор вазифлардан ҳисобланади.

Етинчидан, фуқаролик жамиятини тараққий эттиришга қаратилган муамоларни ўрганувчи жамиятшунос олимлар томонидан коррупцияни олдини олиш ва қарши курашишга доир ўқув - қўлланмаларни яратиш жамиятда  жамоатчилик назоратини амалга ошириш самарадорлигига  хизмат қилади.

Саккизинчидан, корхона  ва ташкилотлар фаолиятида коррупцияни олдини олиш ишларини ташкил этишда мазкур Фармон асосида дастурлар ишлаб чиқиш ҳамда инсондаги коррупцияга мойиллик хислатларини  йўқотишга қаратилган тарғибот ишларини кучайтиришимиз ва ички тартиб қоидалар ва бошқа локал ҳужжатларда коррупцияни олдини олишга қаратилган тартиб-қоидаларни жаҳон стандартлари даражасида белгилаш лозим деб ҳисоблаймиз.   

Мамлакатимизда шиддатли равишда халқ ва жамият манфаат-ларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқ қуйидаги вазифаларни амалга ошириш фуқаролик жамиятини ривожлантиришга хизмат қилади:

-  ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг ўзгариб борувчи шароитларига инсонларни ва айниқса ёшларни тайёрлаш, уларнинг касбий билимларини мунтазам равишда ошириб боришни йўлга қўйиш;

- тадбиркорларнинг ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг  тадбикор сифатида иқтисодий-ижтимоий нуқтаи-назарини ишлаб чиқишга қаратилган билимларини мунтазам равишда ошириб бориш, келажак режаларни амалга оширишга қаратилган бизнес лойиҳаларига инновацион лойиҳаларни жорий қилишни назарда тутган билимларини юксалтириш;

- фуқаролик жамиятини ривожлантиришда коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш жамият тараққиётини кафолати эканлиги,   Ўзбекистон Республикасида ННТларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасидаги қонунчиликнинг  такомиллаштиришни ҳуқуқий моҳиятини кенг жамоатчиликка  мамлакатимизда кейинги йилда Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида ишлаб чиқилган “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила - тадбиркор” ҳамда “Ёшлар - келажагимиз” соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда тасдиқланган дастурлар  доирасида амалга оширилган ишлар жамият аъзолари ҳисобланган барча фуқароларимиз қалбида Она-Ватан билан фахрланиш ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этиш, Ватан ва ислоҳотлар тақдирига дахлдорлик туйғуси ишончли асосда шаклланишига олиб келади, энг муҳими фуқароларимизда коррупцияга қарши курашиш  туйғусини мустаҳкамлаш амалга оширилаётган  ислоҳотларни самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Жамиятда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш ишларининг самарадорлигини таъминлашда қуйидагиларни эътиборга олиш лозим деб ҳисоблаймиз:

-  фуқароларнинг сўз ва ахборот эркинлигига оид конституциявий ҳуқуқларини янада тўлиқ рўёбга чиқариш, бугунги кунда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар сиёсати очиқлигини таъминлаш;

- нодавлат нотижорат ташкилотларининг расмий веб-сайтлари фаолиятини янада такомиллаштириш, давлат органлари томонидан қабул қилинаётган ҳуқуқий меъёрий ҳужжатларни фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ва қонуний манфаатларига дахлдор қарорлар тўғрисида аҳолини  кенг хабардор этиш имкониятларини кенгайтириш;

- жамият аъзолари бўлган фуқароларимизнинг ҳуқуқий ва маърифий маданиятини юксалтириш  аҳолимизнинг коррупцияга қарши курашиш дахлдорлиги ва жавобгарлигини оширишга хизмат қилади. 

       Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонунининг кучга киритилганлиги мамлакатимизда давлат билан хусусий шериклар ўртасидаги мулкий муносабатларни  ривожлантириш ҳамда ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни жойларда бартараф этишда хусусий сектор билан давлат секторини ижтимоий,  иқтисодий ҳамкорлигида янги лойиҳаларни амалга оширишда намоён бўлади.

          Ривожланган давлатлар тажрибасидан маълумки, жамоатчилик назоратининг асосий тамойили, мақсади ва вазифалари – жамиятни бошқаришда давлат органлари билан нодавлат нотижорат  ташкилотлари ҳамда  бизнес субъектлари ўртасидаги ижтимоий шерикликка асосланган ижтимоий ҳамкорликни самарадорлигини таъминлаш давлат сиёсати сифатида қонунлар билан белгилаб қўйилганлиги ва унинг ижро қилиш механизми мукаммал даражада ишлаб чиқилганлигида кўриш мумкин.

       Ривожланган давлатлар тарихидан маълумки, жамиятда давлатнинг назорат функциясини ошириб бориш – коррупциянинг авж олишининг бош сабабларидан  бири сифатида назарий ва амалий жиҳатлари илмий манбаларда қайд этилган.

      Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим талабларидан бири – коррупцияни олдини олиш ва унга нисбатан қарши курашишда  жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали  фақат  давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятини назорат қилиш эмас, балки нодавлат тармоқни ҳам қамраб олишга қаратилган  дастурларни ишлаб чиқиш жамиятда коррупцияни олдини олиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

ЎзННТМА матбуот хизмати.