ЎзННТМА аъзоси, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси Наманган вилояти ҳудудий бўлимининг ташаббуси ҳамда жамоатчилик тадбирларини ўтказиш режасига асосан ЎзННТМА, «YUKSALISH» умуммиллий ҳаракатининг Наманган вилоят ҳудудий бўлинмалари ва вилоят телевиденияси ҳамкорлигида “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонуни талабларидан келиб чиқиб, Наманган халқаро аэропортида Ногиронлиги бўлган шахсларга яратилган шарт-шароитларни ўрганиш мақсадида “Жамоатчилик мониторинги” ўтказилди.
Мониторинг натижасига кўра аэропортда ногиронлиги бўлган шахслар учун талаб даражасида пандус, ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус касса, кутиб олиш ва кузатиш зали, тиббиёт хонаси ва ичимлик суви мавжудлиги, кўл ювиш хонаси, ногиронлиги бўлган шахсларнинг самолётга олиб чиқувчи махсус техника мосламаси ҳамда самалётга чиқишгача бўлган барча жараёнларда ногиронлиги бўлган шахслар учун қулайликлар яратилганлиги аниқланди.
Шунингдек, аэропорт ҳудудида янги қурилаётган биноларда ҳам ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилаётган қулайликлар ўрганилди ва тегишли тавсиялар берилди.