Жорий йилнинг 20 июль куни ЎзННТМА Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмасининг жамоатчилик тадбирларини ўтказиш режасига асосан Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси Фарғона вилоят бўлими ҳамкорликда Фарғона шаҳридаги шаҳарлараро автошохбекатида ногиронлиги бўлган шахсларга яратилган шарт-шароитларни ўрганиш мақсадида жамоатчилик мониторинги ўтказилган эди.
Мониторинг давомида аниқланган камчиликлар бўйича мутахассислар томонидан берилган тавсиялар асосида Автошохбекат маъмурияти томонидан камчиликлар бартараф этилди.
Хусусан, тадбир давомида автошохбекатда ногиронлар ҳаракатланиши учун пандус мавжуд бўлсада, унинг ён томонига тутқучлари ўрнатилмаганлиги, ногиронлар учун махсус хожатхона ташкилланмаганлиги аниқланган. Ўтказилган тадбирдан сўнг, Автошохбекат маъмурияти томонидан пандус четларига тутқучлар ўрнатилди ҳамда алоҳида хожатхона ташкил этилиб, тиргаклар қўйилди. Олиб борилган назорат тадбирлари натижасида ногиронлиги бор шахслар учун талаб даражасидаги шароитлар яратилишига эришилди.
ЎзННТМА Фарғона вилоят ҳудудий бўдинмаси