Андижон вилояти адлия бошқармаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Муҳаммадбобур Каримовнинг бошқарма томонидан 2022 йилнинг 9 ойи давомида давлат дастури ва норматив ҳужжатларнинг ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.
Унда адлия бошқармаси фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатлари, вазифа ва топшириқларнинг ижросини ўрганиш натижалари муҳокама этилди. Масъул ходимларнинг соҳада сақланиб қолаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича тушунтириш ва изоҳлари эшитилди. Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ва алоҳида дастурлар ижроси юзасидан ҳам маълумотлар бериб ўтилди.
Мутасаддилар томонидан жамоатчилик эшитуви иштирокчиларининг саволларига жавоблар берилди.
Йиғилиш якунида келгусида бошқармага юклатилган топшириқларнинг ижросини самарали таъминлаш, белгиланган мақсадларга эришишнинг барча чораларини кўриш бўйича устувор вазифалар ва оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчилик билан фаол мулоқот олиб бориш масалалари белгилаб олинди.
Бу каби йиғилишлар жамоатчилик назоратини самарали ташкил этиш, нодавлат нотижорат ташкилотларини аҳолининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришда тўлақонли фаолият олиб боришларига ва пировардида “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилининг амалда таъминланашига хизмат қилиши шубҳасиз.
ЎзННТМА Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси