Наманган вилоят Адлия бошқармаси мажлислар залида Наманган вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда Жамоатчилик кенгашининг 2022 йилга тасдиқланган иш режасига асосан Наманган шаҳрида аҳолига жамоат транспорти хизмати кўрсатишнинг аҳволи, автошоҳбекатлар ва автобекатларда жисмоний имконияти чекланган шахсларга яратилган шароитлар юзасидан жамоатчилик эшитувини ташкил этишга йўналтирилган масала кўриб чиқилди.
Йиғилишда, жамоатчилик кенгаши аъзолари билан биргаликда навбатдаги жамоатчилик эшитувига ахборот тайёрлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Навбатдаги эшитув объекти сифатида вилоят транспорт бошқармаси ва ИИБ ЙХХБ эшитуви белгилаб олинди ва ИИБ ЙХХБ томонидан автошоҳбекат ва автобекатлар ҳудудида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш борасида жамоат транспортларини қоидабузарлик ҳолатлари юзасидан ахборотларини тинглаш масаласи белгилаб олинди.
Шунингдек, келгусида ўтказилиши режалаштирилган жамоатчилик эшитуви учун кенгаш аъзоларига қуйидаги вазифалар юклатилди:
- Автошоҳбекат ва автобекатлар қурилиши учун рухсат берувчи давлат ташкилотлардан маълумотлар олиш;
- Наманган вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси томонидан автобекатлар талаб даражасида фаолият кўрсатишини ўрганиш;
- Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси Наманган вилоят бўлими томонидан жисмоний имконияти чекланган шахсларга автошоҳбекат ва автобекатларда яратилган шароитларнинг талаб даражасини мониторинг қилиш.