Жорий йилнинг 21 февраль куни Андижон шаҳридаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”да Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан “Мадад” ННТ Андижон шаҳар, Мархамат, Хўжаобод ва Қўрғонтепа туманлари ҳуқуқий маслаҳат бюроси билан ҳамкорликда маҳаллий ННТ вакиллари учун “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.
Тадбирда ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси, “Мадад” ННТ мутахассислари, маҳаллий ННТлар, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирок этдилар.
Тадбир давомида “Мадад” ННТ мутахассислари С.Матмусаев, О.Ботиров, Д.Йўлдошев ва Х.Мамадиминовлар томонидан ННТ вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқоти ташкил этилиб, жамоат ташкилотлар фаолиятида юзага келган муаммоларнинг ечими юзасидан хуқуқий маслахатлар, тегишли тавсия, йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берилди.
Жумладан, ННТлар томонидан ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этилмаслик учун жарималар миқдори, ННТлар ходимлари учун ойлик маошларидан олинадиган солиқ ставкалари, низоли ҳолатларни ҳал этиш, хорижий грантларда иштирок этиш ва уларнинг ҳисоботларини юритиш, ЎзННТМА томонидан ҳар йили ташкил этиб келинаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясидаги малака ошириш курсларида иштирок этиш тартиби каби ўндан ортиқ масалаларда кўтарилган саволларга атрофлича жавоб берилди.
ЎзННТМА Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси