Тошкент вилояти “Нурафшон” МФЙ, Миллий гвардия, ЎзННТМА, Ҳалқ депутатлари кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди, ННТлар вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари билан "Жамоат боғи - махалланинг марказий кўчасида" шиори остида кўчат экиш ишлари ташкил қилинди.
Кўчанинг 1 километрдан ортиқ қисмига Ассоциация ҳузуридаги жамоат фонди томонидан ажратилган 90 туп арча кўчатлари экилиб, уларни парвариш қилиш бўйича масъуллар белгиланди.
Шунингдек, ЎзННТМА ҳудудий бўлинмасининг "Жамоатчилик назорати гуруҳи" томонидан “Ёшлик” маҳалласидаги 19 нафар "Темир дафтарга" киритилган оилалар хонадонларига ҳам кўчатлар экилиб, маҳалла ободлигига ҳисса қўшилди.
Тошкент вилоятининг барча ҳудудларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари давом этмоқда.
ЎзННТМА Тошкент вилоят ҳудудий бўлими