- жаҳон ҳамжамияти давлатлари ва халқлари билан сиёсий, иқтисодий ва маданий-маънавий ҳамкорлик жараёнларининг ривожида Бухоро амирли-гининг тутган ўрни ўзига хос хусусиятлари тарих фани нуқтаи назаридан ўрганиш заруриятининг мавжудлиги;
- турли даврларда сиёсий, иқтисодий ва маданий марказ бўлиб келган Бухоро амирлигининг давлат сифатида тарихий ривожланиш жараёнларини маданий, маънавий ва фалсафий томонларини жумладан, ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги ролини илмий жиҳатдан таҳлилий ўрганиш асосида жамиятни ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш бугунги ислоҳотлар даврининг устувор вазифаларидан ҳисобланади.
Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон давлатчилик тарихида Бухоро амирлигининг ижтимоий ривожланиши тарих фани нуқтаи назаридан ўрганиш Россия империяси босқини арафасида аҳолининг ижтимоий табақаланиши хусусиятлари 1868-1920 йилларда амирликда юз берган ижтимоий-иқтисодий трансформацияларни аҳоли таркибига кўрсатган таъсири ва барча аҳоли қатламларининг жамиятни ривожлантиришдаги ролини назарий –методологик жиҳатдан изчил маълумотларга асосланган ҳолда тадқиқ қилиш ижтимоий муаммолар ечимини илмий жиҳатдан асослантирилган ҳолда ишлаб чиқиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Шу боис ҳам мазкур диссертацияни фан соҳасида янги илмий-тадқиқот иши деб қайд этиш мумкин.
Бухоро амирлигида иш юритиш тизими, Бухоро амирлигида жадидчилик ва маданий ўзгаришлар, марказий ва маҳаллий бошқарув тизими каби масалаларни илмий жиҳатдан тадқиқ қилиш, орқали Бухоро амирлигининг давлат сифатида ижтимоий аҳволини ҳамда ХХ аср бошларидаги даврда Бухорода рўй берган ҳодисалар сифатида ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнларни тизимли тарзда ўрганиш асосида мустақилликни тобора мустаҳкамлашга қаратилган илмий асослантирилган ечимларни ишлаб чиқиш долзарб масалалардан ҳисобланади;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли, 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонлари, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сон “Қадимий ёзма манбаларини сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4038-сонли ва 2017 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича “Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3105-сонли қарорлари ҳамда соҳага оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишда, Ўзбекистон тарихи билан боғлиқ айрим жиҳатларни илмий жиҳатдан асослантирилган ҳолда ёритишда ушбу тадқиқот иши муайян даражада хизмат қилишини қайд этиш жоиз.
Бухоро амирлиги тарихини илмий тадқиқот предмети сифатида ўрганиш жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий ва маданий жиҳатдан ривожлантиришга қаратилган илмий қарашларни бойитиш ҳамда ҳозирги ривожланиш даврининг масалаларини илмий ечимларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади:
- Ўзбекистон миллий давлатчилигининг янада тараққий топишига қаратилган илмий ечимларни ҳаётга тадбиқ қилиш;
- Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича ўқув-методик, илмий-оммабоп, маърифий адабиётларни ўрганиш, тайёрлаш ва чоп этиш орқали фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган семинарлар, давра суҳбатларини ташкил этиш ва уларнинг самарадорлигини таъминлаш;
- илмий, маданий, таълим, жамоат муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини самарадорлигини оширишга;
- ёшларда, авваламбор умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ўқувчиларида, олий ўқув муассасалари талабаларида мамлакат тарихи ҳақидаги чуқур билимларни шакллантириш ва бошқалар;
- 1868-1920 йилларда Бухоро амирлигида иқтисодий, ижтимоий, савдо ва саноат соҳаларини ривожланиши, темир йўлларни қурилиши, банк тизимини фаолият кўрсатиши маҳаллий аҳолининг ижтимоий табақаланишига олиб келиши натижасида маҳаллий ишчилар қатламининг шаклланиш жараён-ларига ижобий таъсир кўрсатганлиги илмий жиҳатдан асослантирилган.
- Бугунги ривожланиш даврида тадқиқотчининг “Бухоро амирлиги ижтимоий стратификацияси ва аҳоли қатламларининг жамият ҳаётидаги ўрни” номли монографиясидан Бухоро вилоят Ахборот-кутубхона маркази ҳамда “Бухоро маҳаллалар тарихи” мавзусида тарихий экскурсиялар ва семинарлар ташкил қилишда манба сифатида туристларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан самарали фойдаланиб келаётганлиги ҳам мазкур ишдан зиёрат туризимини ривожлантиришда фойдаланиш тавсия этилади.
Юқорида қайд этилган масалаларни ўрганиш ва мушоҳада қилиш инсонларнинг фуқаро сифатида юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, миллий истиқлол мафкурасини шакллантириш, ёшларни тарихий анъаналарга, умуминсоний қадриятларга хурмат, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат рухида тарбиялашга хизмат қилади.
Кейинги уч йилда мамлакатимизда тарих фани ривожланиши янги босқичга кўтарилди, илмий тадқиқотлар кўлами изчил кенгайди, Россия мустамлакаси даври тарихий жараёнларини тадқиқ қилишга қаратилган янги изланишлар билан бойитилди. Шу асосда ижтимоий тарих тадқиқотлар орасида ўзига хос усул ва услуб билан тарихий жараёнларни илмий тадқиқот сифатида ўрганишни талаб этади.
Юқоридагиларга асосан тадқиқотчи, Самарқанд Давлат университети-нинг тадқиқотчиси Нормуродова Гўзал Бекмуродованинг “Бухоро амирлиги ижтиоий қатламлари ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги роли (1868—1920 йиллар)” мавзусидаги докторлик илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши илмий тадқиқот сифатида муҳим ва долзарб масалаларни тадқиқ қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўртинчи йўналишида айнан ижтимоий соҳани ривожлантириш кўзда тутилган.
Мазкур диссертация тадқиқоти Самарқанд давлат университетида амалга оширилаётган АТД-1 “Ўзбекистон давлатчилик тарихи: муносабатлар ва қарашлар” (2016-2020 йиллар) мавзусидаги лойиҳа доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади 1868-1920 йилларда давлат сифатида Бухоро амирлиги аҳолисининг ижтимоий таркиби, аҳолининг ижтимоий табақаланишига олиб келган тарихий жараёнларни тадқиқ этиш, ижтимоий қатлам ва табақаларнинг жамиятдаги ролини аниқлашдан иборат.
Бизга маълумки, бугунги ривожланиш даврида давлатимиз томонидан ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳоли реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмалари, таълим, маданият, илм-фан ва спорт соҳаларини ривожлантиришга қаратилган устувор мақсад ва вазифалар ўз ифодасини топган дастурлар тасдиқланиб, ҳаётга изчиллик билан татбиқ қилинмоқда.
Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққий эттириш, давлатни ва унинг сиёсий тизимини стратегик ҳамда барқарор ривожлантириш муаммоларини таҳлили ва тадқиқот ишларини олиб бориш, унинг келиб чиқиши ва ижтимоий оқибатларини атрофлича таҳлил этиш долзарб масалалардан бирига айланмоқда.
Тарих фанидан маълумки, ижтимоий ҳаётнинг ҳар қандай ҳодисасининг ўз ички муаммолари мавжуд бўлади. Ана шу муаммовий вазиятларни излаб топиш, уларни бартараф этиш омиллари, мезонлари ва тамойилларини илмий жиҳатдан асослантирилган ҳолда ишлаб чиқишда тарихий жараёнларни ижтимоий ҳодиса сифатида ўрганиб, жамиятни ривожлантиришга қаратилган дастурларни қабул қилиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Мазкур тадқиқот иши бўйича олинган натижалардан фуқаролик жамияти институтлари ва ННТ ташкилотлари томонидан ташкил этиладиган семинарлар, давра суҳбатлари, малака оширишга қаратилган тадбирлар ва ўқувлар, маҳорат дарсларини ўтказишда фойдаланиш мумкин:
- жамиятдаги ишсизлик масаласини ҳал этишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ қилиш;
- ёшларни ижтимоий реаллик сифатида ва уларнинг ёш билан боғлиқ психологик хусусиятларини ўрганиш ҳамда уларни маънавий ва ватанпарвар ҳамда баркамол авлод сифатида тарбиялашга қаратилган давлат дастурлари ижросини таъминлаш;
- мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш моделларини ҳамда таълим ва тарбия беришнинг социология муаммоларини ўрганиш ҳамда илмий ва амалий ечимларини ишлаб чиқиш;
- мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва инсон манфаатларини ҳимоя қилишни Конституциямизда белгилаб қўйилган нормалар ҳамда халқаро ҳужжатлар талабларига мувофиқ ташкил этиш;
- жамиятда қонунни ҳурмат қиладиган эркин фуқаро шахсни шакллантириш асосида ўзининг ҳақ-ҳуқуқларини яхши тушунган, ўз билими ва лаёқатига ишонган, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини чуқур англайдиган ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш;
- жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни таҳлилий ўрганиш, бу соҳада барча сиёсий қарашларни фикр-мулоҳазаларни тадқиқ қилиш асосида ўрганиш натижаларига мувофиқ илмий ва амалий жиҳатдан асослантирилган таклиф, тавсия ва ечимларини ишлаб чиқиш;
- Ватан, оила, маҳалла халқнинг қадр-қимматини ўз ўрнига қўядиган, бугунги замон талабларига жавоб берадиган юксак савиядаги ривожланган шахсларни тарбиялаш вазифасини ҳал этишнинг илмий-амалий йўналишларини ишлаб чиқиш ва реал ҳаётга татбиқ қилиш орқали мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш дастурларини ишлаб-чиқишда ННТларнинг фаол иштирок этишини таъминлаш масалаларини ўрганиш давлат ва жамият олдида турган муҳим устувор вазифалардан ҳисобланади.
Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққий эттириш, давлатни ва унинг сиёсий тизимини стратегик ҳамда барқарор ривожлантириш муаммоларини таҳлили ва тадқиқот ишларини олиб бориш, унинг келиб чиқиши ва ижтимоий оқибатларини атрофлича таҳлил этиш долзарб масалалардан бирига айланмоқда.
Ҳар қандай давлатда ҳам ижтимоий ҳаётнинг ҳар қандай муаммолари мавжуд бўлади. Муаммоларнинг бартараф этиш омиллари, мезонлари ва йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда шу асосда илмий ечимларини излаб топиш, ҳар бир илмий тадқиқот олдига қўйилган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
Бухоро шаҳрининг нафақат Ўрта Осий минтақасида капиталистик муносабатлар жумладан, товар-пул, савдо, саноат муносабатларининг ривож-ланишидаги роли Ўзбекистон давлатчилик тарихига оид маълумотларни тўлдиришга хизмат қилади.
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти - XIX асрнинг охири ва XX аср бошларида Ўрта Осиё хонликларининг ижтимоий тарихига оид назарий хулосалар ва методологик ёндошувларни ишлаб чиқилиши билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти Марказий Осиё ва бошқа давлатларда амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар доирасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ижтимоий тарих билан боғлиқ тадқиқотлар самарадорлигини ошириш орқали Ўзбекистоннинг бой маданий-маънавий меросини тарғиб қилиш, мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини изчил юксалтиришга хизмат қилади.
Шунингдек мазкур диссертация натижалари ва хулосаларидан ёшларда миллий ғояни ўстириш ҳамда халқнинг маънавий-тарихий тафаккурини бойитиш ва халқаро дипломатияни бугунги кун талабларига мос равишда ривожлантириш ҳамда Ўзбекистоннинг ижтимоий тарихига доир махсус курслар ташкил этиш, ўқув қўлланмалар чиқаришда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги Бухоро амирлигининг XIX аср охири ва XX аср бошларига оид тарихи Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архив ҳужжатлари, тарихий манбаларга асослангани, шунингдек, диссертация мавзуси бўйича асосий натижалар република ва хорижий илмий нашрларда, конференцияларда кенг муҳокама қилинганлиги, олинган амалий натижалар ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқлангани билан белгиланади.
Диссертация натижаларининг амалий аҳамияти илмий ишларни замон талабларига мувофиқ ривожлантиришга қаратилган фаолият билан шуғулланувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан моддий ва маънавий мерос тарихини ўрганиш, таълим муассасаларида махсус курслар ташкил этиш, Бухоро тарихига бағишланган давлат дастурларининг бажарилиши ва фундаментал асарлар яратишда қўлланма сифатида фойдаланиши билан аҳамиятлидир.
Ушбу илмий тадқиқот ишидан:
биринчидан, фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича илмий ва амалий семинарларни ташкил этишда фойдаланиш тавсия этилади.
Иккинчидан, Бухоро амирлигининг давлат сифатида ижтимоий-иқтисодий тарихини илмий жиҳатдан ўрганиш халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда фуқаролик жамияти институтларини давлат ва жамият ривожланишига хизмат қилаётган нодавлат нотижорат ташкилотлар тажрибасини умумлаштириш асосида улар фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш масалаларида ҳамкорлик қилиш ишларини ташкил этишда мазкур илмий тадқиқот материалларидан фойдаланиш ННТ фаолиятини амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқ ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Учинчидан, Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қонун ҳужжатлари лойиҳалари бўйича тегишли ва асосли таклифлар беришда фойдаланиш мумкин.
Тўртинчидан, Ўзбекистонда маърифий исломни ривожлантириш, буюк аждодларимизнинг дин софлигини таъминлашга қўшган улкан ҳиссасини ўрганиш ва тарғиб этиш юзасидан амалга оширилаётган хайрли ишларни мазмун моҳиятини ҳамда муқаддас ислом динининг бағрикенглик тамойилларини, маърифий қадриятларини тарғиб қилиш, ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини асраш, диний-маънавий меросни тадқиқ этиш, хавф-хатарларга қарши курашиш борасида Ўзбекистондан чиққан буюк алломаларнинг бой маънавий меросидан ҳамда бу соҳа бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни бажариш мамлакатда диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда фуқаролик жамиятини янада тараққий эттиришга қаратилган семинар материалларини тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Мазкур диссертация ишидан инновацион фаолият билан шуғулланадиган ННТлар фаолиятида тарғибот ва ташвиқот ишларини ташкил этишда фойдаланиш мумкин:
- туризм соҳасининг ижтимоий тараққиётдаги ролини кучайтириш мақсадида қабул қилинган дастурларни тарғиб қилиш ва ҳаётга тадбиқ қилишда илмий иш материалларидан фойдаланиш;
- жамиятда давлатнинг инновацион сиёсатини амалиётга жорий қилиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда олий таълимда, илмий тадқиқот муассасаларида яратилган илмий янгиликлар, илмий ишланмалар, ихтиролар, патентлар учун тоифалашган рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган давра суҳбатлари, семинарларни ҳамда маданий ва маънавий тадбирларни ташкил этишда манба сифатида фойдаланиш;
- Она Ватаннинг тарихий жараёнларни ижтимоий, иқтисодий ва маданий жараёнлар сифатида илмий жиҳатдан ўрганиш амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқ Ватан тарихини ўргатишда илмий асослантирилган инновацион ечимларни ишлаб чиқишда фойдаланиш тавсия этилади;
Мазкур тадқиқот иши натижаларидан нодавлат нотижорат ташкилотлари ўзларининг фаолиятида ёшларни ватанпарвар сифатида тарбиялашга қаратилган ижтимоий шерикликка асосланган лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда янги ижтимоий инновацион ғояларни ишлаб чиқишга қаратилган тадбирларни ўтказишда фойдаланиш мумкин.
ЎзННТМА Кенгаши Раиси Н.Х. Алимов
ЎзННТМА Бош юристконсультанти,
юридик фанлари номзоди У.А. Умаров