Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан жорий йилнинг 20-21 декабрь кунлари Тошкент вилояти “Хумсон-булоқ” дам олиш масканида ўқув-семинари ўтказилди.

 

Аввало ННТлар ва  фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан ҳамкорликда тадбирларни юксак савияда ташкил этиш;

  • ННТнинг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан ҳамкорликда жамоатчилик назоратини талаб даражасида ташкил этишда фаол иштирок этишини таъминлаш;
  • ННТлар томонидан билдирилган уларнинг фаолиятига доир қонунчиликни ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсияларни умумлаштирган ҳолда норматив ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда фаол иштирок этиш;
  • Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган республика ва ҳудудий дастурларни амалга оширишга кўмаклашиш;
  • ННТ ва давлат органлари ўртасидаги амалдаги ижтимоий шерикчилик муносабатларига ўзаро битим ва меморандумлар имзолаш орқали уларга ҳуқуқий тус бериш;

ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга йўналтирилган грант лойиҳаларини амалга ошириш, албатта, ННТлар олдига қўйилган вазифаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади. Фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ривожланишидан давлат ва жамият шу жумладан халқимиз манфаатдор бўлиб,  мамлакатимизда очиқ фуқаролик жамияти ҳамда демократик ҳуқуқий давлат барпо этилишида уларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёслигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Ушбу тадбир Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси III Республика ҳисобот-сайлов конференциясининг 2018 йил 3 майдаги 1-сонли баённомаси қарори 10-иловаси 7 банди 1 бўлими ижросини таъминлаш ҳамда 2018 йилда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг “ЙЎЛ ХАРИТАСИ”, Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштиришда Ассоциациянинг ўрни ва мавқеини ошириш, фаолиятини комплекс ривожлантириш ҳамда самарадорлигини юксалтиришнинг амалий чораларини жорий этиш, 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ҳамда 2017-2021 йилларда бешта устувор йўналишлар бўйича Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга татбиқ этишда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва унинг бўлинмалари олдига қуйилган устувор вазифалар ижросини таъминлашга доир ҳамда ҳудудлар кесимида уларни бажариш юзасидан инновацион механизмларини жорий этиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси томонидан ҳамда “Тараққиёт стратегияси маркази”, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси, Давлат Божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари марказий Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Мазкур 2 кунлик ўқув-семинарда Фуқаролик жамияти ташкилотлари ҳамда Адлия вазирлиги, Тараққиёт стратегияси маркази, “Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия фонди, давлат солиқ қўмитаси маъсул ходимлари ўз маърузалари билан иштирок этишди. Семинарда миллий ассоциация аъзолари ва фуқаролик жамияти ташкилотлари ўз иш амалиётида фойдаланиш учун керакли билим ва кўникмаларга эга бўлишди.