Тадбирда ЎзННТМА вакиллари, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, партия ходимлари ва фаоллари, партиянинг сайловолди дастурини тайёрлаш бўйича экспертлар гуруҳи аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри партия ташкилотлари, бошланғич партия ташкилотлари раҳбарлари, экология ва тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, эколог-олимлар ҳамда журналистлар иштирок этишди.
Томонлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунларга амал қилган ҳолда ҳамкорлик меморандуми имзоладилар. Шунингдек, икки томон қуйидаги вазифаларни ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олдилар:
- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида ҳаракат қилишга;
- атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни сақлаш давлат, жамият ва мамлакатнинг ҳар бир фуқаросининг вазифаси эканлигини тарғибот-ташвиқот олиб боришда кўмаклашишга;
- Ўзбекистонда кучли фуқаролик жамиятини шакиллантиришга йўналтирилган ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар ва сиёсий соҳаларда олиб борилаётган тизимли, узлуксиз ҳамда босқичма-босқич демократик ислоҳотларни кўллаб-қувватлашга;
- мамлакат аҳолисининг ҳамда келажак авлоднинг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш, инсон саломатлигини сақлаш, экологик хавсизликни таъминлашга қаратилган ҳуқуқ ва манфаатларни ҳимоя қилишга;
- Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ундан келиб чиқадиган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишга, экология соҳасини жадал ривожлантиришда ННТлар ролини ошириш ҳамда уларни фаол иштирокини таъминлаш, илмий-амалий, назарий аҳамиятга эга бўлган тадбирлар ўтказишга ва бошқалар.
Икки томонлама тузилган меморандумнинг асосий мақсадлари мамлакатимиз ҳаётида юз бераётган жадал ўзгаришларни эътиборга олган ҳолда режаларни такомиллаштириб бориш, давлатнинг барқарор ривожланишига эришиш, экологик хавфсизликни таъминлаш ҳамда ҳозирги ва келажак авлод учун қулай атроф-муҳитни яратишга йўналтирилган экологик сиёсатини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, экология соҳасига иқтисослашган ННТларини қўллаб-қувватлаш асосида келишилган тадбир ва дастурларни ижросини таъминлашда ҳамкорликни изчил йўлга қўйишда икки томонлама манфаатли ҳамкорликни амалга ошириш ва ривожлантириш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастурлари ва лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш, аҳолининг экологик хабардорлигини ошириш ва бу борада давлат томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини манфаатдор ташкилотлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар иштирокида ҳар икки томон мутахассисларини жалб қилган ҳолда турли хил тадбирлар ташкил қилиш ҳамда аҳолининг, хусусан ёшларнинг ва раҳбар ходимларнинг экологик маданиятини янада юксалтириш мақсадида ўқув-семинарлари, курслари ва турли анжуманлар, тренинглар ташкил қилишдан иборат.
Томонлар ўзаро ҳамкорлик келгусида атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, экологик барқарорликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши ҳақида алоҳида қайд этиб ўтдилар.
ЎзННТМА матбуот хизмати