Ўзбекистон халқ шоири Мухаммад Юсуф таваллудининг 65 йиллиги муносабати билан ёш ижодкорлар ўртасида ўтказилган танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъат музейида халқимизнинг ардоқли фарзанди, ўзбек шеъриятининг ёрқин намоёндаси, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 65 йиллиги муносабати билан "Муҳаммад Юсуф" номидаги жамоат фонди, "Олтин қалам" газетаси таҳририяти, Ўзбекистон Бадиий Академияси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Камоллидин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ва ҳамкор ташкилотлар, ёш ижодкорлар ўртасида шоир сиймосини яратиш бўйича танлов-кўргазмасининг очилиш ва иштирокчиларни тақдирлаш маросими ташкил этилган. Мазкур танлов икки босқичда ташкил этилган бўлиб, биринчи босқич 5 мартда, иккинчи босқич апрель ойининг биринчи ўн кунлигида бўлиб ўтди. Танловга келиб тушган ишлар, Каммолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессор-ўқитувчилари, "Муҳаммад Юсуф" номидаги жамоат фонди вакиллари томонидан баҳоланди.

Танлов 4 та йўналишда ташкил этилди - Муҳаммад Юсуф сиймосини яратиш, Ҳайкартарошлик асарлари, шоир шеърларига ишланган энг яхши тасвирий санъат асарлари ва шоир ижодига бағишланган илмий оммабоп мақола. Шунингдек 4 та рағбатлантирувчи мукофот совриндорлари диплом, шоир асарлари тўплами ва пул мукофоти билан тақдирланди. Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциацияси танлов ғолибларини тақдирлашда эсдалик совғалар билан таъминлашда ҳомийлик кўрсатди, шунингдек, тадбирга кенг жамоатчиликни жалб қилишга кўмаклашди.