Юзма-юз мулоқотлар муаммолар ечимига хизмат қилмоқда

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва "Мадад" - муассаса шаклидаги ННТ билан тузилган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумга асосан Наманган шаҳридаги “ННТлар уйида” вилоятдаги ННТлар иштирокида Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

ННТлар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, фаолиятлари билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни юритиш, ҳисоботларни тайёрлаш, имтиёзлар ва бошқа уларни қизиқтираётган саволларга жавоб бериш, ҳуқуқий маслаҳатлар ва консультатив хизматлар кўрсатиш ҳамда уларни қийнаётган муаммоларнинг ечимини тошишга кўмаклашиш мақсади этиб белгиланди.

Кун давомида турли мазмундаги 20 дан ортиқ мурожаатлар тингланди ва ўз вақтида ечими юзасидан маслахатлар ва амалий кўмаклар берилди.

Хусусан, Янги ННТ ташкил этаётган ташаббускор гуруҳ раҳбари Рислиқхон Жўраева янги ННТ ташкил этиш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича ёрдам сўраб мурожаат қилди. Унинг мурожаатига биноан ННТ Низомидаги камчиликлар тўғринланди ва Адлия органига қайта мурожат этиши мумкинлиги тушунтирилди. Шунингдек, ЎзННТМА ҳудудий бўлинмаси ННТни онлайн рўйхатдан ўтказишга ёрдам берадиган бўлди.

Шу ва шунга ўхшаш ўндан ортиқ масалалар жойида ҳал этилди. Бу каби тадбирлар кўламини кенгайтириш учун ННТлар ва давлат органлари иштирокида тўғридан-тўғри мулоқотлар ташкил этишга келишиб олинди.

 

ЎзННТМА Наманган вилоят бўлими