Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг 2022 йил давомида амалга ошириган ишлари ҳамда 2023 йил иш режасини тасдиқлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Қайд эилдики, ҳисобот даврида ННТларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Жумладан, ННТлар фаолиятини ўрганиш, юзага келаётган муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида барча ҳудудлар бўйлаб 746 та ННТлар ўртасида сўровлар ўтказилди. Сўровнома натижасидан келиб чиқиб, 13 та йўналишдаги 446 та таклифдан иборат йиғма ахборот-таҳлилий маълумот амалгадаги қонунчиликка тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш учун тегишли вазирлик ва идораларга тақдим этилди.
Қолаверса, мамалакатимизда кенг кўламда амалга оширилаётган Конститутциявий ислоҳотларда ҳам Ассоциация ва унга аъзо ННТлар фаол иштирок этиб, Бош қомусимизга мингдан ортиқ таклифлар киритилди.
Шунингдек, ННТлар вакилларининг соҳага оид билим ва малакаларини, ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда самарали иш услубларини жорий этиш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан 317 та семинар-тренинглар ўтказилди. Шу билан бирга, Давлатимиз раҳбарининг махсус фармони билан икки босқичда 100 нафар ННТлар раҳбарларининг малакаси Ўзбекистон Респбликаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясида оширилди.
2022 йил давомида ЎзННТМА халқаро аълоқаларни мустаҳкамлашга ҳам эътибор қартиб, ўнгга яқин нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик аълоқаларини йўлга қўйди.
Келгуси йилда ҳам Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ННТларнинг ижтимоий ташаббусарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг шарт-шароитларини яхшилашга алоҳида эътибор қаратади.
Хуссан, ҳудудлардаги ННТларнинг фаолиятини ўрганиш уларга амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан ЎзННТМА раисининг ННТлар билан “ОЧИҚ МУЛОҚАТ” учрашувлари ташкил этилади, мулоқотларда аниқланган муаммо ва камчиликларни тизимли ҳал этиш чоралари кўрилади ҳамда ННТлари ижтимоий ташаббусларини амалга оширишлари учун ЎзННТМА ҳузуридаги Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан навбатдаги грант танлови эълон қилинади.
Президентимиз Мурожаатномасидан келиб чиқиб, мамлакатимизда ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида вазирлик ва идоралар билан ЎЗННТМА яқиндан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиши бўйича комплекс ишлар ташкил этилади.
Йиғилишда шу ва яна бир қатор устувор вазифалар Кенгаш аъзолари томонидан атрофлича муҳокама этилиб, бир қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг 2023 йил учун иш режаси тасдиқланди.
Шунингдек, йиғилишда, Франциянинг Техник ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.