Йил бошидан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Тошкент вилоятидаги Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими биносида ННТлар вакиллари иштирокида “Ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари. Маънавий-маърифий соҳани ривожлантириш йўлидаги долзарб вазифалар” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис палаталари ҳамда халқимизга йўллаган мурожаатномаси ҳамда мамлакатимизда маънавий ва маърифий соҳалар ривожи йўлида аламга оширилажак ишларга батафсил тўхталиб ўтилди. Шундан келиб чиқиб, ҳудда маънавий тараққиётни таъминлашда давлат ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги, бунда ННТларнинг фаоллигини ошириш масалаларига келишиб олинди.

Шунингдек, тадбир давомида вилоят Маънавият ва маърифат маркази, Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг ҳудудий бўлими ҳамда ЎзННТМА Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Келгусида мазкур меморандумга мувофиқ туркум семинарлар, ўқувлар ташкил этиш орқали “Ватанпарвар” ташкилотининг ҳудудий бўлимлари фаолиятини янада яхшилашга кўмаклашиш ҳамда давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда иш ташкил этиш масалаларида яқиндан ёрдам бериш режалаштирилди.

ЎзННТМА Тошкент вилоят ҳудудий бўлинмаси.