ЎзННТМА Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси, фаол ННТлар томонидан маҳалла ва ўқув юртларида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳаси ва Референдумга доир учрашувлар ўтказилмоқда.
Навбатдаги учрашув Нукус шаҳридаги 1-сонли тиббиёт техникумида “Референдум - халқ иродасининг ҳаётий ифодаси” шиори остида бўлиб ўтди.
Тадбирда Янги таҳрирдаги Конституцияга ёшларга оид киритилаётган янги нормалар, таълим, тиббиёт соҳаларига оид янги моддлар шарҳлаб берилди.
Талабаларнинг савол-жавоблари билан ўтган тадбирда талабаларни янги Конституцияга Орол денгизи бўйича киритилаётган янги нормалар ҳам қизиқтирди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда иштирокчилар 30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида фаол иштирок этишга чақирилди ва ёшлар ёрқин келажак учун овоз беришларини таъкидлашди.