ЎзННТМА аъзоси, Ўзбекистон аёллар ва қизлар уюшмаси Наманган вилояти бўлими ташаббуси билан вилоят Адлия бошқармаси, ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда Наманган давлат университети билан ҳамкорликда “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!” шиори остида Конституциявий қонун лойиҳаси ҳамда Референдумига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда маърузачалар Янги таҳрирдаги Конституция Ўзбекистон жамиятининг эволюцион ривожланишидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат бўлиб, бу иш мамлакат, миллат ва халқ сифатида кейинги қадамларимизни аниқлаб олишимиз учун ғоят аҳамиятли масала, адолатли жамият қуриш йўлидаги улкан қадам эканлиги ҳақидаги фикрларини билдирди.
Самимий мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда ёшлар ҳам ўз муносабатларини билдириб, янгиланаётган Конституция жамиятимизнинг миллий тараққиёт эҳтиёжларидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат бўлиб, Янги Ўзбекистонни бунёд этишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашдаги истиқболли қадам экани таъкидлаб, барчани 30 апрел куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чорладилар.
ЎзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси