ЎзННТМА Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан “Терроризмни молиялаштириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларидан фойдаланиш хавф-хатарларини баҳолаш натижаларига асосан жамоат фондлари ва диний ташкилотларда ички назоратни ташкил этиш аҳамияти ва зарурати тўғрисида” семинар ўтказилди.
Семинарда Адлия бошқармаси ўринбосари М.Атаев, Хоразм вилоят прокуратураси вакили Б.Болтаевлар турли ёд ғояларни аҳоли ўртасида тарқалишини олдини олиш, терроризмни молиялаштириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларидан фойдаланиш хавф-хатарларини баҳолаш ва нодавлат нотижорат ташкилотларда ички назоратни ташкил этиш аҳамияти ва зарурати тўғрисида тушунчалар берилди.
Тадбирда иштирокчилар янги ННТ ташкил этиш ва рўйҳатдан ўтказиш тартиби, грант лойихалар маблағларидан моддий теҳник базани яхшилаш учун ускуналар сотиб олишда учраётган муаммолари бўйича мутаҳассиларга саволлари билан юзланишди. Унга жавобан соҳа вакиллари мазкур масалаларни қонунчиликда белгиланган тартибда бартараф этиш усулларини айтиб ўтишди.
Шунингдек, "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси ва Референдум қонунчилигининг мазмун-моҳияти тўғрисида ҳам иштирокчиларга батафсил маълумот берилди.
Қайд этилдики, Янгиланаётган Конституцияда илк маротаба “Ўзбекистон – ҳуқуқий давлат”, “Ўзбекистон – ижтимоий давлат”, “Ўзбекистон – дунёвий давлат” деб белгиланмоқда. Ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат талабларига оид қоидалар Конституция лойиҳасининг моддаларида ўз аксини топмоқда.
Энг муҳими, дунёвий давлат барча динлар учун тенг шароитлар яратиб бериш, фуқароларга таълим олиш, шахсий ривожланиш йўлини мустақил танлаш имкониятини яратиш ҳамда илм-фан ва маданий тараққиётда ижодий эркинликни таъминлашни кўзда тутади.
ЎзННТМА Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси