“Яшил макон” умумиллий лойиҳасининг "долзарб 40 кун"лиги тадбирлари доирасида Янги Наманган туманида кўчат экиш акциялари ўтказилмоқда.
Хусусан, тумандаги "Мустакиллик беш йиллиги" маҳалласи фаоллари ва ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси ходимлари иштирокида маҳалланинг марказий кўчалари қирғоғига Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан етказилган манзарали кўчатлар экилди.
Шунингдек, тумандаги "Ёшлик Баҳори" мактабгача таълим муассасаси ҳудудига ҳам дарахтлар экилиб, болажонлар учун яшил ҳудуд ташкил этилди.