“Яшил макон” лойиҳаси – миллий қадриятимиз тимсоли

Маълумки мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинди. Зеро, атрофни обод этиш, кўкаламзорлаштириш боболардан мерос қадрият ҳисобланади. “Яхшидан боғ қолар” нақли ҳам аслида ана шу қадриятимиз намунасидир.

Шу боис, республикамиз бўйлаб оммавий тус олган “Яшил макон” лойиҳасига Навоий вилоят ННТлари ҳам масъуллик билан ёндашиб, ушбу акцияда фаол иштирок этиб келмоқдалар.

Хусусан, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Навоий вилоят бўлинмаси томонидан манзарали дарахтлар олиб келиниб, “Дўстлик ва ННТлар уйи” биноси ҳовлисига экилди ва АКЦИЯ ҳаракати бошлаб берилди.

Шундан сўнг, эълон қилинган АКЦИЯ доирасида Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Навоий вилоят ҳудудий бўлими, Навоий вилояти “Миллий ҳунармандчилик” нодавлат нотижорат ташкилоти, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Навоий вилояти Навбаҳор туман бўлинмаси, Навоий вилояти “Имконият” ННТ ва Хатирчи тумани “Бизнес инкубатор” ташкилотлари ҳам ўз ҳудудларида бир қанча мевали ва манзарали дарахтларни экишди. Бугунги кунда ҳар бир экилган дарахт учун ННТ вакиллари бириктирилган бўлиб, уларни доимий парваришлаш ишлари йўлга қўйилган.
 

ЎзННТМА Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси