“Яшил макон” лойиҳаси доирасида ЎзННТМА Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси, Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди ҳамда вилоятда фаолият юритаётган ННТлар билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида жойлашган "ННТ ва дўстлик уйи"да “Яшна Ўзбекистон!” шиори остида дарахт экиш акцияси ташкил этилди.
Шунингдек, кўчат экишнинг “долзарб 40 кунлиги” давомида ЎзННТМА Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ва "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати вилоят бўлинмаси вакиллари Косон туманида жойлашган 10-сонли Жазони ижро этиш муассаси ҳудудига 100 тубдан ортиқ манзарали дарахтлар экишди.
Ушбу бошланган ҳайрли ишлар жорий йилнинг 1 декабрига қадар давом этади. Бу жараёнда барча ННТларни фаол иштирок этиш чақирамиз!
ЎзННТМА Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси