“Яшил макон” - келажак авлод олдида масъулмиз

Шу кунларда ЎзННТМА Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Қарши шаҳридаги 12-сонли мактабгача таълим муассасаси ҳудудида ҳамда "Табассум" ва "Пахтазор" маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи “Темир дафтарга” киритилган фуқароларнинг томорқаси ва яшаш хонадони атрофига дарахт кўчатлари экилмоқда. 

Хусусан, ЎзННТМА ҳузуридаги Жамоат фонди маблағлари ҳисобидан 50 туп павлония, япон сафораси, дуп кўчатлар харид қилиниб, аҳоли учун яшил ҳудудлар барпо этишга кўмаклашилмоқда.

Қолаверса, Қарши шаҳридаги "Мурувват" ногиронлиги бӯлган болалар учун Интернат уйи ҳудудига ҳам ННТлар вакилари томонидан дарахт кўчатлари экилди.

Мақсадимиз, экологияни яхшилашга ва юртимиз ободлигига ҳисса қўшиб, фарзандларимизга муносиб даражада ўрнак бўлиш, дейди лойиҳада иштирок этаётган ННТлар ходимлари.