Яшил макон – долзарб 40 кунлик

Маълумки,  мамлакатимизда 20 октябрдан 1 декабрга қадар кўчат экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” тадбири эълон қилинди. Шу муносабат билан жорий йилнинг 31 октябрь куни ЎзННТМА Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Жиззах шаҳридаги "Сангзор" МФЙ ҳудудида вилоятдаги фаол нодавлат нотижорат ташкилотлар  ҳамкорлигида кўчат экиш акцияси ўтказилди.

Тадбирда 100 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар экилди.

Лойиҳа доирасида кўчат экиш тадбирлари давом эттирилмоқда.

ЎзННТМА Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси