Вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Наманган вилоят Нуронийлар жамоатчилик кенгаши, вилоят Ўрмон хўжалиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлинмаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, Янгиқўрғон туман ҳокимли ва туман ташкилотлари томонидан қабристонларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича таклифлари аҳолида катта қизиқиш уйғотди.
“Искавот” қишлоғидаги қабристонларда кўчат экиш мақсадида ҳашар эълон қилинган эди 7 ёшдан 70 ёшгача 100 нафардан ортиқ қишлоқдошлар ташаббус кўрсатишди.
Вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, сенатор Икромхон Хошимхонович Нажмиддинов раҳбарликларида вилоят Ўрмон хўжалиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан олиб келинган қарағай дарахти кўчатларини экишга киришилди, бегона ўтлар тозаланиб, қабристон ободонлаштирилди ва кўкаламзорлаштирилди.
“Искавот” қишлоғи ҳудудига ва унинг атрофларига 300 тупдан ортиқ қарағай экилди, бир неча аҳоли хонадонларининг бўш турган ер майдонларига мевали дарахт кўчатлари экиб, уларга кўмак берилди.
Экилган дарахт кўчатлари вояга етиб соя-салқин бериши, меваси эса дастурхонларга тортиқ бўлиши ортидаги савоб умидида ҳашарда иштирок этганларнинг кайфиятлари янада кўтарилди.
—Кекса отахон ва онахонлар ёшларга кўчат экиш сирларини ўргатиши, уларни парваришлаш, суғориш агротехникасини тушунтириши, ёшларнинг тарбиясида катта аҳамият касб этди. Бугунги тадбирда иштирок этган ёшу-қарининг мамнунлигини кўрдим, “Яшил макон” лойиҳаси искавотликларга байрам кайфиятини тақдим этди, - деди сенатор Икромхон Нажмиддинов.
ЎзННТМА Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси