Янги Ўзбекистон – янги сайлов

Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Сирдарё вилоят ҳудудий бўлими томонидан “Янги Ўзбекистон – янги сайлов” шиори остида давра суҳбати ўтказилди.

Ушбу давра суҳбатида Сирдарё вилоят ҳокимлиги масъуллари, ЎзННТМА вилоят бўлими ходимлари, Миллий марказлар раҳбарлари, сиёсий партиялар фаол ва аъзолари, ҳудуддаги маҳалла вакиллари ҳамда жорий йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтадиган сайловларда илк бор иштирок этадиган ёш сайловчилар иштирок этишди.

Йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосари И.Мўминов,  “Юрт истиқболи” ННТ раҳбари Маликова Муқаддас, Қирғиз Миллий маданий маркази раҳбари Жонибекова Нодира ва Қозоқ Миллий маркази раҳбари Клара Фазиловалар сўзга чиқишиб 22 декабр куни бўлиб ўтадиган сайловлар аввалгидан тубдан фарқ қилиши, тарғибот тадбирларининг янгича, инновацион усулда ташкил этилаётгани, ҳар бир партия вакиллари аҳоли олдига чиқиб митингларда очиқ ва ошкора тарзда ўз олдига қўйган мақсадларини намойиш этаётганини таъкидладилар.

Дарҳақиқат, ушбу сайловлар кўлами билан, тарғибот усули билан ававалги сайловларга ўхшамаган, замонавий тенденциялар, демократик қарашларни ўзида акс эттираётганлиги билан ажралиб турибди. Айниқса, митингларда сиёсий партияларнинг сайловолди Платформаларидаги мақсад-вазифаларни халқ вакиллари билан муҳокама этаётгани навбатдаги сайловларни янада шаффоф ўтишида муҳим аҳамият касб этади.