Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциацияси (ЎзННТМА) томонидан “Шарқ аёли” Халқаро аёллар жамоат фонди билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистон” тушунчасининг мазмун-моҳияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатда ЎзННТМА, “Шарқ аёли” Халқаро аёллар жамоат фонди, ННТлар хамда босма ва электрон ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирнинг асосий мақсади – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 17 август куни “Янги Ўзбекистон” газетасига берган биринчи интервьюсининг мазмун-моҳияти ва тарихий аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган.
Тадбир иштироқчилари таъкидлаганидек, энг улуғ, энг азиз айём – Ўзбекистон давлат мустақиллигининг табаррук 30 йиллик байрами арафасида давлатимиз рахбари “Янги Ўзбекистон” газетасига берган интервьюси юртимиз хаётида мухим ижтимоий-сиёсий воқелик бўлди. Юртбошимизнинг интервьюсида кейинги беш йил мобайнида республикада амалга оширилган кенг кўламдаги демократик ўзгаришлар, мамлакат халқининг реал хаётига “Янги Ўзбекистон” деган ибора ва тушунча тобора чуқур кириб бораётганлиги алохида қайд этилди.
Дархақиқат, ватанимиз миллий истиқлолга эришганидан сўнг, ўтган давр ичида мисли кўрилмаган тарихий ўзгаришлар амалга оширилди. Демократик хуқуқий давлат ва озод, эркин жамият барпо этишдек улкан мақсадни ўз олдига қўйган ўзбек халқи оғир, машаққатли ва мураккаб тараққиёт йўлини босиб ўтди.
Давра сухбатида сўзга чиққанлар давлатимиз раҳбарининг интервьюсида мамлакатимиз тараққиётини янги, юксак босқичга кўтариш, бунинг учун янги ислоҳотларни амалга ошириш объектив зарурат, энг муҳим стратегик вазифага айланганлиги хақида тўхталиб, «янги» деган сўзнинг биз учун ўзига хос аҳамиятга эгалиги ва ушбу термин билан боғлиқ қадрият ва анъаналар ҳаётимизга тобора чуқур сингиб кетаёганлиги хусусида ўз фикр ва мулохазаларини билдирдилар.
Шу аснода, бугунги кунда бутун халқимиз учун умуммиллий ҳаракатга айланиб бораётган «Янги Ўзбекистон» ғояси негизида буюк аждодларимиз, миллий давлатчилик тарихида Биринчи ва Иккинчи уйғониш даврларига асос солган бобокалонларимизнинг эзгу орзу-интилишлари ва армонлари ҳам мужассам бўлганлиги Президентимиз интервьюсида таъкидлаб ўтилди
Мамлакат халқининг реал ҳаётига “Янги Ўзбекистон” деган ибора ва тушунча тобора чукур кириб бораётганлиги алохида қайд этилди. Дархақиқат, ватанимиз миллий истиқлолга эришганидан сўнг, ўтган давр ичида мисли кўрилмаган тарихий ўзгаришлар амалга оширилди. Бинобарин, инсоният тарихидан маълумки, ҳар қайси халқ ҳаётидаги маънавий уйғониш жараёнлари миллий ўзликни англашга олиб келади ҳамда мамлакатнинг иқтисодий, маданий тараққиётини янги босқичга кўтаради.
Бундай ижтимоий феноменал ҳодиса, яъни «Ренессанс» – уйғониш, қайта тикланиш, юксалиш деб аталиши, “Янги Ўзбекистон” ва “Учинчи Ренессанс” сўзлари ҳаётимизда ўзаро уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб янграётганлиги, халқимизни улуғвор мақсадлар сари руҳлантираётганлигини тадбир иштирокчилари алохида таъкидлаб ўтдилар.
Бўлиб ўтган бахс-мунозаларалар мобайнида “Янги Ўзбекистон”ни барпо этиш – бу шунчаки юзага келган субъектив ҳодиса эмас, балки туб тарихий асосларга эга бўлган, халқимизнинг азалий интилишларига мос, унинг миллий манфаатларига тўла жавоб берадиган объектив зарурат эканлигини таъкидланди.
Тадбир иштирокчилари давлат раҳбари томонидан илгари сурилган олтита устувор вазифани амалга оширишда нодавлат сектордаги жамоат ташкилотлари олдида турган мухим ва долзарб вазифалар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.
Тадбир давомида Ўзбекистон хотин-қизларининг“Олима” уюшмаси, “Soglom ona va bola” аёллар ва ёшларни қуллаб-қувватлаш маркази, “Millennium” ногирон ёшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий тикланиш маркази, Ўзбекистон интернет тадбиркорлари ва электрон савдо ассоциацияси раҳбарларининг қизиқарли тақдимот маросимлари бўлиб ўтди.
Тадбир иштирокчилари томонидан озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт ғояни изчил рўёбга чиқаришда, мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ислоҳотлар жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштирокини сифат жиҳатдан янги поғонага кўтариш ва фаоллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар муҳокама қилинди.