Янги ташкил этилган ННТлар лойиҳа ёзишга ўқитилди

Қўқон шаҳрида ЎзННТМА Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси, “Ёш ниҳол” ННТ билан ҳамкорликда “ННТ ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан грант лойиҳалар ёзиш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинарга Қўқон шаҳри ҳамда унга қўшни туманларда фаолият юритувчи янги аъзоликка қабул қилинган ва янги ташкил этилган ННТлар раҳбарлари таклиф этилиб, уларга тажрибали тренерлар томонидан ижтимоий лойиҳа тушунчаси, модели ва лойиҳа давомийлиги, лойиҳа компонентлари, мақсади ва вазифалари, СМАРТ таҳлил, лойиҳа фаолиятини мониторинг қилиш ҳамда баҳолаш индикаторлари масалаларига алоҳида этибор қаратилиб, тақдимот орқали иштирокчиларга тушунтирилди.

Семинар давомида иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, кичик лойиҳалар ёзишди. Уларни тақдимот орқали шарҳлаб, олган билимларини мустаҳкамлашди.