Турли миллат вакилларининг аҳиллигини, урф-одатларининг боқийлигини, анъаналарининг бардавомлигини таъминлашда жойларда фаолият юритаётган миллий маданий марказларнинг ўрни беқиёс.
Куни кеча Тошкент вилоятида қирғиз миллий маданий маркази ташкил этилди. Марказнинг ташкил этилиши миллат вакиллари учун жуда катта қувонч бўлди.
Марказнинг таъсис йиғилишида сўз олганлар қайд эттики, 19 минг 800 нафар қирғиз миллати истиқомат қиладиган Тошкент вилояти учун миллий маданий марказнинг ташкил этилиши кўп миллатли халқимиз ўртасидаги дўстлик аълоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Йиғилишда Марказнинг раиси, бошқарув ва тафтиш комиссияси аъзолари сайлаб олинди.
Шу куни қирғиз миллий маданий марказига ЎзННТМАга аъзолик гувоҳномаси ҳам топширилди.