4 апрель куни Андижон шаҳридаги "ННТлар уйи"да “Конституцияда инсон қадри ва янги Ўзбекистонни барпо этишдаги масъулият” мавзусида давра сухбати ўтказилди.
Давра сухбати Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси қошидаги давлат ва ҳуқуқ институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассосиацияси ҳамда Барқарор Ривожланиш Маркази ташаббуси билан Ассоциациянинг Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси М.Ганиева, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти директори, ю.ф.д., катта илмий ходим М.Турғунов ва Инсон ҳуқуқлари миллий маркази бўлим бошлиғи К.Олимовалар иштирок этди.
Маърузачилар томонидан жамият ва шахс, фуқаролик жамияти институтлари ва ННТлар тўғрисида лойиҳага киритилган янги нормалар хусусида атрофлича тушунтиришлар берилди.