Яна бир ҳамкорлик йўлга қўйилади

Бугун ЎзННТМА Кенгаши раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Пробация хизмати вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Дастлаб Пробация хизматининг бугунги кундаги асосий вазифалари яъни  жиноят кўчасига кириб қолган шахсларни тарбиялаш, уларни жамиятга, ижтимоий ҳаётга мослаштириш борасида олиб бораётган ишлари хусусида маълумот берилди.

Учрашувда Пробация хизмати назорати остидаги шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш, жамиятга мослаштириш, уларга касб-ҳунар ўргатиш ва бандлигини таъминлаш бўйича жойлардаги ННТлар билан ҳамкорликда ишлаш ҳамда ўзаро ҳамкорликдаги вазифалар ва уларни бажарилиш ҳолатини таҳлил қилиш орқали, пробация хизмати самарадорлигини ошириш каби масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Муҳокамалардан келиб чиқиб, ЎзННТМА Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Пробация хизмати билан ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олинди.