Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят партия ташкилоти ва Фарғона сув таъминоти МЧЖ ҳамда Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш тадбири бўлиб ўтди.
Унда Фарғона сув таъминоти МЧЖ директори M.Юлдашев, Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вилоят бўлими бошлиғи Д.Фозилов, Экологик партияси Марказий Кенгаши ишчи гуруҳи вакиллари иштирок этди.
Ушбу меморандум атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид қонунлар, давлат ва маҳаллий дастурларни рўёбга чиқаришда ҳамкорлик қилиш, экологик муаммоларни бартараф этиш, аҳолининг экологик маданиятини янада ошириш, атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ масалаларда биргаликда жамоатчилик назоратини амалга оширишдан иборат.