Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Кенгаши раиси ўринбосари Нозимхон Маҳмудов Навоий вилоятига ташрифи асносида ЎзННТМА вилоят бўлими фаолияти билан яқиндан танишди.
Ходимлар билан мулоқот давомида соҳадаги тизимли ва долзарб муаммоларни ўрганиш, иш фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари атрофлича муҳокама этилди.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда республикадаги барча ҳудудий бўлинмалар, энг аввало мамлакатни ижтимоий, иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда ННТлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, давлат органлари билан ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар.
Суҳбат асносида Н.Маҳмудов соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича ўзининг амалий таклиф ва тавсияларини билдириб ўтди.